Ахборот технологиялари хавфсизлиги соҳасидаги мустақил эксперт ташкилоти – AV-TEST яқинда Android учун энг самарали хавфсизлик воситалари рейтингини эълон қилди.
Аввало, AV-TEST ташкилоти ҳақида
AV-TEST – бу ўта обрўли антивирус лабораторияси бўлиб, унинг мутахассислари зиёнкор дастурларни излаш ва таҳлил этиш билан шуғулланади. Шунингдек, улар турли платформалар, жумладан, Android учун ҳам зарарли дастурларни аниқловчи ва улардан ҳимояловчи воситаларни текширувдан ўтказишади.
Мазкур ташкилот томонидан тузилган Android-антивируслар рейтинги иккита параметрга асосланган:
Ҳимоя – таҳдидларни самарали аниқлаш қобилияти;
Юзабилити – мобил қурилманинг ишлашига таъсири.
Қуйида эса мана шу иккала параметр асосидаги рейтингда юқори ўринларни эгаллаган саккизта антивирус номланишига кўра алифбо тартибида кўрсатилган.
Юзабилити, яъни ишлатилиши бўйича улар ўзаро тенг. Антивируслар аккумуляторнинг ишлаш вақтига, мобил қурилманинг тезкорлигига ҳамда унда трафик сарфланишига салбий таъсир этмайди. Google Play’дан ва бошқа манбалардан олинган хавфсиз иловалардан фойдаланиш пайтида ёлғондакам хатар хабарлари чиқмайди.
Бу ердаги антивируслар фақатгина таҳдидларни аниқлаш қобилияти ва қўшимча функцияларига кўра ўзаро фарқланади.
Эътибор беринг: AV-TEST лабораторияси бу иловаларда сукут бўйича қўйилган созламаларни ўзгартирмаган ҳолда текширув ўтказади. У ёки бу антивирусни танлаган фойдаланувчи мазкур рейтингга мос ҳимояга эга бўлиши учун уни ўрнатган ҳолатида, созламаларида ҳеч бир ўзгаришларсиз ишлатиши лозим.
Хуллас, AV-TEST тестларига кўра, Android учун энг яхши саккизта антивирус қуйидагилардир:
1. Antiy AVL
Хавфли сайтлардан ва фишингдан муҳофаза.
Мазкур антивирусни ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.
2. Bitdefender Mobile Security & Antivirus
Хавфли сайтлардан ва фишингдан муҳофаза.
Бу дастурни мана бу ҳавола орқали ўрнатишингиз мумкин.
3. Cheetah CM Security
Қора рўйхат ва нотаниш рақамлардан кирувчи қўнғироқларни блоклаш.
Хавфли сайтлардан ва фишингдан муҳофаза.
Мазкур антивирусни ўрнатиш учун ушбу ҳавола орқали ўтинг.
4. Kaspersky Antivirus & Security
Қора рўйхат ва нотаниш рақамлардан кирувчи қўнғироқларни блоклаш.
Хавфли сайтлардан ва фишингдан муҳофаза.
Хабарлар ва почта учун спам-фильтр.
Ушбу антивирусни мана бу ҳавола орқали юклаб олиш имкони бор.
5. Norton Security & Antivirus
Қора рўйхат ва нотаниш рақамлардан кирувчи қўнғироқларни блоклаш.
Хавфли сайтлардан ва фишингдан муҳофаза.
Бу иловани ўрнатиш учун ушбу ҳавола орқали ўтинг.
6. ONE App MAX
7. Sophos Antivirus & Security
Қора рўйхат ва нотаниш рақамлардан кирувчи қўнғироқларни блоклаш.
Хавфли сайтлардан ва фишингдан муҳофаза.
Хабарлар ва почта учун спам-фильтр.
Ота-она назорати.
Бу иловани ушбу ҳавола орқали қурилмангизга ўрнатишингиз мумкин.
8. Tencent Security & Antivirus
Хавфли сайтлардан ва фишингдан муҳофаза.
Мазкур антивирусни мана бу ҳавола ёрдамида кўчириб олиш имкони мавжуд.
Бошқа антивируслар
Ушбу тўпламга кирмаган AhnLab V3 Mobile Security ҳамда Baidu Mobile Securityантивируслари ҳам юқорида кўрсатилган ҳар иккала параметр бўйича юқори баҳоланган, аммо улар ҳатто инглиз тилини ҳам қўллаб-қувватламайди.
Avast Mobile Security & Antivirus эса ҳимоя бўйича юқори баҳоланган, бироқ AV-TEST лабораториясининг аниқлашича, бу иловада аккумулятор зарядини ортиқча сарфлаб юборишга мойиллик мавжуд.
Анча оммалашган ESET Mobile Security & Antivirus ҳамда Intel Security MacAfee Mobile Security антивируслари бўлса юзабилити бўйича юқори баҳоланган, лекин хавфларни аниқлаш борасида нисбатан паст кўрсаткичларни намоён этган.